Бухоро вилояти Ички ишлар органлари ходимлари учун психологик тренинг машғулотлари ўтказилди
2025-03-09 12:55:00 / Янгиликлар

ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Психологик таъминлаш бўлими ҳамда бошқарма мутахассис психологлар иштирокида вилоят ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий, касбий ва жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган ўқув машғулотларига жалб қилинган ходимлар билан психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.
Бунда, малакали ўқитувчи ва психолог мутахассислар томонидан шахсий таркибнинг хизмат жараёнида юқори зўриқишлар, стрессли вазиятлар ва ўз ҳаётини хавф остида қолдириш билан боғлиқ ҳолатларда ўзини тутиш ва муомала маданиятини шакллантириш, фуқаролар билан низоли ҳолатларда қандай йўл тутиш кераклиги, стрессли вазиятлардан чиқиш йўллари бўйича маърузалар қилинди.
Бу каби олиб борилаётган психологик ишлар келгусида ходимларнинг стрессли вазиятларга тушмаслиги ҳамда ходим ва фуқаро ўртасида юзага келиши мумкин бўлган низоли вазиятларнинг олдини олиш учун хизмат қилади.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати