Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тизимида сунъий интеллектни қўллаш муаммолари ва ечимлари” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди
2023-12-03 14:00:00 / Янгиликлар

Университет “Ахборот технологиялари” кафедраси томонидан жорий йилнинг 29- ноябр куни “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тизимида сунъий интеллектни қўллаш муаммолари ва ечимлари” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.
Конференция мавзуси юзасидан бир қатор етакчи мутахассисларнинг фикрлари эшитилиб, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган зарур илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университетининг “Ахборот технологиялари” кафедраси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти “Ахборот технологиялари” цикли ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети



