Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида вояга етмаганлар ва ёшлар жиноятчилиги юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
2023-12-02 09:00:00 / Янгиликлар

Бошқарма бошлиғи 13.09.2023-йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 468-сон қарори ижроси юзасидан ёшлар ва вояга етмаганлар иштирокида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида масъуллар томонидан амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, бу борада етарлича иш ташкил этилмаганлигини кескин танқид қилди ва масъул раҳбарларга интизомий таъсир чоралари кўрилди.
Йиғилиш якунида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида улар билан индивидуал ишлаш, бандлигини таъминлаш учун касб-ҳунар ва ўқишга жалб этиш, алоҳида тоифадаги ёшларга бириктирилган ходимларнинг масъулиятини янада ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати




