“Долзарб 40 кунлик” доирасида белгиланган вазифалар ижроси Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи томонидан ўрганилди
2023-12-02 06:00:00 / Янгиликлар

Хабар берилганидек, Тошкент вилоятида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб 40 кунлиги” кенг масштабда ўтказилмоқда.
Тадбир доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ижроси Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Тоҳир Арипов бошчилигида назорат қилиб борилмоқда.
Хусусан, ўрганишларнинг навбатдаги манзили Зангиота тумани бўлиб, ходимлар иштирокида ўтказилган хизмат олди йўриқномасидан сўнг, берилган топшириқлар ижроси тун давомида шахсан раҳбарлар томонидан текширилди.
Жараёнда, маҳаллаларга хизмат кўрсатувчи, ички ишлар органларининг таянч пунктлари ҳамда навбатчи сменалар фаолияти ўрганилди.
Шунингдек, ҳудуд бўйлаб корхона ташкилотлар ва таълим муассасаларидаги хавфсизлик, қўриқлаш хизматлари ва Профилактика инспекторининг хизмат хонаси текширилиб, олиб келинган фуқаролар билан суҳбатлашилди.
Ўрганишлар жараёнида, аниқланган барча камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати