Халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
2025-02-28 17:55:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 28 февраль куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Вон До Ён ўртасида эҳтиром учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда кадрлар малакасини ошириш каби ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди.
Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасида истиқболли вазифалар белгилаб олинди.