Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳамкорлик: Омбудсман ва Криминология тадқиқот институти ўртасида Меморандум имзоланди
2025-02-28 11:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини, сабаб ва омилларини таҳлил қилишда, шунингдек содир этилган жиноятчиликни бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандуми имзоланди.
Шунингдек, келгусида томонлар ўртасида ҳамкорлик инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлашда криминология соҳасининг ютуқларидан фойдаланиш, ушбу соҳада ўрганишлар, хусусан криминологиянинг илғор методларидан фойдаланган ҳолда жиноятчилик омилларини бартараф этиш бўйича амалий ишларни олиб бориш, криминологик тадқиқотларни амалга оширишда ривожланган хорижий давлатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан манзилли ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ишларни, шу билан бирга, халқаро ташкилотлар грантларини жалб этиш ва уларда иштирок этишни йўлга қўйиш масалалари келишилди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти


