Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимовнинг Тошкент вилояти ҳудудида ўрганиш ишлари давом этмоқда
2023-11-28 18:00:00 / Янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек, “Куз-қиш” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан Ички ишлар вазири ўринбосари Тошкент вилояти ҳудудларида туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот вакиллари билан ўрганишлар олиб бормоқда.
Навбатдаги ташриф Тошкент вилояти Зангиота туманида бўлиб, туманнинг Файз маҳалласидаги маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар ҳамда иссиқлик таъминоти кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида, кўп қаватли уйларнинг том қисмлари, трансформатор ва электр энергиясини ўтказувчи симлар, иссиқлик қувурларининг ҳолати, яъни иссиқлик ушловчи материаллар билан изоляция қилиниши, газ ва ичимлик суви таъминотидаги муаммолар ўрганилиб, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларга аниқланган камчиликларни зудлик билан якунлаш борасида топширилар берилиб, бажарилиши назоратга олинди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи