Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлиги кибержиноятчилликка қарши курашувчи тузилмалар раҳбарларининг биринчи йиғилиши якунланди
2023-11-24 22:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ташкилотига аъзо мамлакатларнинг Ички ишлар вазирликлари кибержиноятчиликка қарши курашувчи тузилмалари раҳбарларининг биринчи халқаро учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида трансчегаравий кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликда чора-тадбирларни белгилаш, бу турдаги жиноятчилик содир этиш усули ва турлари барча мамлакатларда деярли бир хил кўринишда намоён бўлаётганлиги, ҳамкорликда кибержиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олиш лозимлиги иштирокчилар томонидан таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида томонлар ўзларининг чиқишлари билан қатнашиб, амалиётда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ўз таклифларини билдирдилар, берилган таклифлар йиғилиш баёнида қайд этилди.
Келгусида кибержиноятчиликка қарши курашишда кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, маълумот алмашинувини йўлга қўйиш масалалари келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги номидан Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази бошлиғи, подполковник Б.Н.Мамаджанов, икки нафар ходимлари, шунингдек, МДҲ давлатлари ҳудудида Уюшган жиноятларга ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашни мувофиқлаштириш Бюроси директорининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили полковник Б.Т.Ханазаров иштирок этдилар.
ИИВ Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази




