Семинар. Касбий билимлар оширилди
2025-02-20 22:00:00 / Янгиликлар

Сўнгги вақтларда мамлакатимизда барқарорликни таъминлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини ошириш, куч тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айнан шу мақсадда ички ишлар органлари ҳарбий сафарбарлик бўлинмалари бошлиқлари билан ўқув семинари ўтказилди. Унда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов иштирок этди.
Тадбирда жанговар шайлик ва сафарбарлик соҳасига оид муаммолар таҳлил қилиниб, амалий ечимлар таклиф этилди. Шунингдек, ички ишлар органларининг жанговар, сафарбарлик, тезкор режалаштириш ва фуқаро муҳофазаси борасидаги 2025 йилдаги энг устувор вазифалари белгиланиб олинди.
Семинар давомида ходимларнинг касб маҳорати ва билимларини ошириш мақсадида Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардиянинг малакали мутахассислари томонидан ўқув машғулотлари ўтказилди. Қатнашчилар ҳарбий сафарбарлик билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Семинар якунида иштирокчилар учун маданий тадбирлар ҳам ташкил этилди. Улар ИИВ Академиясида, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва ундаги «Шон-шуҳрат» давлат музейида бўлишди.
©️ “Postda” газетаси, Носиржон Латипов, подполковник.