Ўзбекистон ва Корея миллий полицияси ҳамкорлиги: Малака ошириш институтида учрашув ва муҳокамалар
2025-02-19 17:20:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси томонидан имзоланган музокаралар баёнига мувофиқ Корея миллий полиция агентлигининг тегишли мутахассислари ИИВ Малака ошириш институтига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи Олимжон Ахмедов, вазирликнинг тегишли мутахассислари ва Институт раҳбарияти иштирок этди.
Очиқ ва конструктив руҳда ўтган учрашувда Музокаралар баёнида белгиланган вазифаларни ижроси, лойиҳа доирасида барпо этилаётган симуляциялашган ўқув марказининг қурилиши олиб борилаётган ишлар, марказдаги махсус хоналарни жиҳозлаш ва уларга ўрнатиладиган қурилмалар ҳамда Ўзбекистон шароитларига мослаштирилган симуляция қилинган воқеа жойлари юзасидан фикрлар алмашилди ва муҳокама этилди.
Томонлар режалаштирилган тадбирларнинг самарали амалга оширилишида барча имкониятларни ишга солиниши, шунингдек ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати