Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзараҳимовнинг Бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сон ЖИЭКга ташрифи давомида маҳкумларни касб-ҳунар ўрганишлари ва таълим олиш жараёнлари билан танишди
2025-02-19 12:05:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимовнинг Навоий вилоятидаги ўрганишлари давомида, бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сонли ЖИЭКда маҳкумларни касб-ҳунар ўрганишлари ва таълим олиш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Хусусан ЖИЭКдаги ташкил этилган психолог мaркaзи, кутубхонa, IT-school, маҳкумлар ошхонaси ва мaнавият вa мaърифат мaркaзида олиб борилаётган ўқув жараёнлари, маҳкумлар учун мўлжалланган умумий овқатланиш ошхонасидаги шароитлар, меъёрлар талаблар асосида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлиги, маҳсулотларни сақланишида санитария-гигиена қоидаларига амал қилиниши, ошхона жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланиб, зарурий шароитлар яратилганлиги кўздан кечирилди.
Шунингдек, ташриф давомида, ЖИEКни қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича жанговар хизмат вазифасини бажараётган қоровул шахсий таркиби учун яратилган шарт-шароитлар ўрганиб, Қоровул шахсий таркибига жанговар хизмат вазифаларини ҳушёрлик ва сергаклик билан олиб боришлари, ҳамкорликни мустаҳкамлаган ҳолда хизматларни ташкиллаштириш юзасидан йўриқномалар бериб ўтди.
Ички ишлар вазири ўринбосарининг Навоий вилоятидаги ўрганишлари давоми этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати






