Қашқадарё вилоят Ёшлар марказида вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходималар иштирокида “Энг яхши китобхон ходима” кўрик-танлови ўтказилди
2025-02-06 09:00:00 / Янгиликлар

Унда ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходималари иштирок этди.
Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши тавсия этилган китоблар доирасида китобхонлик ва китоб мутолааси борасидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган танлов уч босқичдан иборат шартлар асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Танловнинг биринчи шартида қатнашчилар билет тортиш орқали ички ишлар органлари ходимлари ўқиши тавсия этилган бадиий асардан бирининг мазмун-моҳиятини айтиб беришди.
Иккинчи шартда тезкор савол-жавоб да иккита саволга белгиланган вақт асосида тезкор жавобларини бериши синовдан ўтказилди. Сўнгги босқич “мен севган буюк ва мутафаккир адиб” йўналишида эса ҳар бир қатнашчи танлаган адибнинг ҳаёти ва ижодини тўлиқ баён этиб берди.
Танлов қатнашчиларнинг билим даражасини аниқлаштириш мақсадида ҳакамлар ҳайъати томонидан қўшимча саволлар ҳам бериб борилди.
Танловда тўплаган умумий баллари натижасига кўра, Касби тумани ички ишлар бўлими ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта иснпектори, капитан Машҳура Мирзаева ғолиб бўлди.
Навбатдаги совринли ўринларни Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ҲПБ ВЕ ва ЁБИГ катта инспектори, лейтенант Моҳинур Худойназарова ва Косон тумани ички ишлар бўлими ЖХХ ҲПБ ВЕ ва ЁБИГ катта инспектори, лейтенант Ирода Тошмуродова қўлга киритди.
Ғолибларга вилоят ички ишлар бошқармасининг дипломи ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Энди мусобақа ғолиби кўрик танловнинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати