Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ижтимоий ривожланиш ва ободонлаштириш ишлари жадаллашмоқда
2025-02-05 12:50:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов бошчилигида Ғиждувон туманида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Обод ва хавфсиз хонадон» тамойили асосида тозалаш-ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ҳамда инфратузилмани яхшилаш борасида ўрганишлар олиб борилди.
Шунингдек, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, касбга ўқитиш, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш, томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Туманда инфратузилма, жумладан электр энергияси, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, халқаро ва маҳаллий йўлларда ободонлаштириш, ноқонуний қурилмалар ва тартибсиз реклама баннерларини бартараф этиш, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида дарахт экиш каби ташаббуслар назоратга олинди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигида бу каби муҳим ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати



