Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров ҳамда вилоят прокурори Савид Иматов ҳузурида энерго ресурсларни иқтисод қилиш ва яшил энергияни кенг жорий этиш масаласида йиғилиш бўлиб ўтди
2025-02-02 09:00:00 / Янгиликлар
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ штабида видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳамда шаҳар-туманларнинг идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Даставвал, вилоят сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари самарали ташкил этиш, фуқароларнинг из газидан заҳарланишини олдини олиш, ижтимоий соҳа объектларидаги энергия захираларини тўлиқ таъминлаш, бунинг учун куч ва воситаларини сафарбар қилиш, яшил энергияни кенг жорий этиш ҳамда аҳоли орасида тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш сўнгида ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, вилоят сектор раҳбарлари томонидан энерго ресурсларни иқтисод қилиш ва яшил энергияни кенг жорий этиш юзасидан масъулларга керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати