Асосий контентга ўтиш

Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилувчи хотин-қизлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди

2025-02-02 08:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг интеллектуал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, бу борадаги билими ва салоҳияти иқтидорини намоён этишлари учун тизимда маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари уюштириб келинмоқда.

Жумладан, яқинда тизим ходималарининг касбий ва жисмоний салоҳиятини юксалтириш, маънавий –маърифий билимларини ошириш мақсадида вилоят «Ёшлар маркази»да «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Унда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлари, соҳавий хизматлари, Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида хизмат қилаётган аёл ходималар ҳамда Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейи ўқувчи қизларидан ташкил топган саккизта жамоалар ўзаро баҳслашдилар.

Қизғин ва муросасиз баҳсларда соҳа маликалари бор билим ва иқтидорларини ишга солиб ғолиблик учун курашдилар.

«Заковат» интеллектуал ўйини натижаларига кўра, 1-ўринни вилоят ички ишлар бошқармасининг «Тўмарис» жамоаси қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни ёш ходималардан ташкил топган «Ёшлар» ва «Лицей» ўқувчилари жамоаси банд этишди.

Ғолиб жамоаларга вилоят ички ишлар бошқармасининг ғолиблик дипломи ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

76

Охирги янгиланиш: 2025-02-03 23:00:30

Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилувчи хотин-қизлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди