Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бешинчи сессиясида ҳисобот берди
2025-02-01 11:35:00 / Янгиликлар

Бугун Сурхондарё вилоятида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
Кун тартибидаги масалаларга кўра, Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3182-сон ва 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сон қарорлари ҳамда «Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси» йўналишида, 2024 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда жорий йилда кўриладиган таъсирчан чора-тадбирлар, истиқболдаги вазифалар юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаиловнинг ҳисоботи эшитилди.
Шунингдек, сессияда бошқарма бошлиғи депутатларнинг мавзуга оид саволларига ҳам жавоб қайтарди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати




