Бухоро вилояти ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган профилактика инспекторларининг ҳуқуқий ва касбий билим кўникмаларини оширишга қаратилган сайёр ўқув семинар машғулотлари ўтказилмоқда
2025-01-30 12:25:00 / Янгиликлар
Бухоро вилоятида профилактика инспекторларининг ҳуқуқий ва касбий билимларини оширишга қаратилган сайёр ўқув семинарлар ўтказилмоқда. Ушбу семинарлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва ички ишлар органларининг янги кадр тайёрлаш тизимига мувофиқ ташкил этилган. Ўқув курслари вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари, олий таълим муассасалари ва ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилмоқда.
Семинарларда ходимларга ҳуқуқий асослар, жиноятларни терговга қадар текшириш тартиблари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунлар тушунтирилмоқда. Шунингдек, янги қонунлардаги ўзгаришлар, ҳимоя ордери расмийлаштириш, спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларни даволаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинмоқда.
Семинарларда ички ишлар органлари ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги, хизматни очиқ олиб бориш, ахборот тарқатишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақида маълумот берилмоқда. Шу билан бирга, ходимларга видеороликлар орқали қўлланмаларнинг аҳамияти тушунтирилмоқда.
Ўқув машғулотлари якунида тест имтиҳонлари ўтказилиб, ходимларнинг билимлари синовдан ўтказилади. Семинарлар тасдиқланган режа асосида давом этмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати