Самбо ва Жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатида ИИВ Жазони ижро этиш департаменти ходимлари муваффақиятли иштирок этишди
2025-01-29 09:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 23-26 январь кунлари Бухоро вилоятида Самбо ва Жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Жазони ижро этиш департаменти Тезкор ҳаракатланувчи отрядининг 14 нафар моҳир спортчилари қатнашиб, улардан ўн бир нафари совриндорлар сафидан жой олгани барчамиз учун қувонарли бўлди.
Қолаверса, совриндорларнинг 8 нафари Терма жамоа аъзолари сафига қўшилиб, апрель ойида ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Таъкидлаш жоизки, ғалабага осонликча эришилмайди.
Албатта, бунинг замирида тинимсиз меҳнат ва ҳаракат ётади. Бугун ана шу меҳнатларининг самарасини кўрган ғолибларни алоҳида эътироф этсак.
Мусобақада ўз вазн тоифалари бўйича катта лейтенант Соҳибжон Ҳасанбоев, Ғолиб Сулаймонов, Ойбек Солиевлар биринчи ўринни эгалладилар.
Шунингдек, лейтенант Элёр Ҳожиматов, сафдорлар Элбек Абдуллаев, Муҳаммадали Саъдуллаев, Ислом Носиров, Шаҳзод Давроновлар иккинчи ўринга сазовор бўлдилар.
Учинчи ўринни эса сафдорлар Бекназар Тўрақулов, Алихон Нодиров, Шохжахон Темировлар эгаллади.
Ғолибларни муборакбод этар эканмиз, навбатдаги мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилаймиз.
ИИВ Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати