Юксак мукофот соҳиблари. «Ўғлим билан фахрланаман»
2025-01-26 12:50:00 / Янгиликлар
Хизмат вазифасини масъулият ва шараф билан адо этиб келаётган майор Б. Жумабоев Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ, «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.
Майор Баҳром Жумабоев ички ишлар органларидаги 16 йиллик хизмат фаолиятидан 12 йилини профилактика соҳасига бағишлади. Тошкент вилоятининг турли ҳудудларида халқ хизматига камарбаста бўлиб келаётган бу инсон ҳозирда Нурафшон шаҳридаги «Наврўз» маҳалла 1 фуқаролар йиғини профилактика катта инспектори лавозимида фаолият юритмоқда.
Шунингдек, «Қумариқ», «Тўйтепа», «Обод турмуш» ва «Муқимий» номли маҳаллалар ҳудудидаги ижтимоий-сиёсий ва криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, аҳоли ўртасида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ларнинг олдини олиш борасида ҳам бой тажриба ва салоҳиятини сафарбар этиб келаётир.
Ўтган йили бирорта ҳам жиноят содир этилмаган мазкур ҳудудда амалга оширилаёт ган кенг кўламли ишлардан аҳолининг эртанги кунга бўл ган ишончи янада ортиб, улар маҳалла раиси Ҳайитмад Юлдошев, ҳоким ёрдамчиси Ҳусниддин Муҳиддинов ҳамда профилактика катта инспектори Баҳром Жумабоевдан чексиз миннатдор бўлишмоқда.
Бугунги кунда 3 минг 600 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилаётган ушбу гавжум ҳудудда 20 дан ортиқ маиший хизмат кўрсатиш шохобча лари фаолият кўрсатмоқда. Маҳалла фаолларининг ҳаракати билан 5 нафар ногиронлиги бўл ган шахсга аравачалар олиб берилди. Бундан ташқари, профилактика катта инспектори томонидан аҳолини, айниқса, ҳудуд ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларни спортга қизиқтириш мақсадида турли мусобақалар ташкил этиб келинмоқда.
Лавҳамиз қаҳрамони устози, истеъфодаги подполковник Дилмурод Султоновдан касб сир-асрорларини ўрганди, уларни бирга хизмат қилаётган ёш ходимларга етказди, насиҳат лари билан ўртоқлашди. Ҳозирги кунда унинг ўзи ҳам кўплаб шогирдларга — капитан Фарҳод Ҳошимов, катта лейтенант Ғайрат Эрматов ҳамда лейтенант Нодир Жаҳонгировларга устозлик қилмоқда.
— Мен устозим, ма ёр Баҳром Жумабоев дан миннатдорман, улардан кўп нарсаларни ўргана ман, — дейди катта лейтенант Ғ. Эрматов. — Ундаги шогирдларга бўлган талабчанлик ва ғамхўрликка доимо ҳавас қиламан.
Ўз касбининг билимдони, тажрибали ходим Б. Жумабоев турмуш ўртоғи, ўқитувчи Шоҳида Жумабоева билан 4 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказмоқда.
— Шундай ўғлим борлигидан фахрланаман, — дейди унинг отаси 70 ёшли Қурбонали Жумабоев. — Боиси ҳозир маҳалла-кўйда ҳамма мен га ҳавас билан қарашяпти.
Онаси Убайда ая ҳам фарзанди эришган ютуқлар дан мамнун бўлиб, кўзла рига қувонч ёши инди. Зеро, бу дунёда ота-она учун дилбандининг иқболидан ортиқ бахт бўлмаса керак.
Михли Сафаров, ўз мухбиримиз. «Постда»
Тошкент вилояти