Вазир ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Қарши давлат университетининг «Лочин» волейбол жамоаси билан учрашди
2025-01-26 10:10:00 / Янгиликлар

Қарши давлат университетининг «Лочин» талаба йигитлар волейбол жамоаси жорий йилда волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиши борасида дастлабки келишувга эришилди. Айни кунда олийгоҳнинг волейбол спорт тури йўналишида 30 нафар талабалар таҳсил олади. Шунингдек, 14 нафар иқтидорли ёшлар «Лочин» волейбол жамоаси таркибида машғулот олиб бормоқда.
Ички ишлар вазири ўринбосари талаба йигитлар билан мулоқотда Ўзбекистон волейбол федерацияси томонидан жамоанинг йиғинларга тайёргарлик кўриши, мураббийлар малакасини ошириш борасида амалий кўмак берилиши маълум қилинди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати



