Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ҳузуридаги фалсафа доктори илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг илк мажлиси бўлиб ўтди
2025-01-25 11:00:00 / Янгиликлар
2025 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис Криминология тадқиқот институтининг Илмий Кенгаш ва диссертациялар ҳимояси залида ўтказилди.
Семинарда мустақил изланувчи Муҳайё Шукурованинг “ Жиноят ҳуқуқи. Жиноят ижроия ҳуқуқи” ҳамда “Криминология” ихтисосликлари бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ҳокимият ҳаракатсизлиги: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлар” мавзусидаги диссертация иши муҳокама қилинди.
Ушбу семинарни ўтказишдан асосий мақсад илмий изланишларни рағбатлантириш ва таълим жараёнига замонавий усуллар ва технологияларни жорий этишдан иборат.
Илмий Семинарда ҳуқуқшунос, криминолог профессор олимлар, илмий тадқиқотчилар ва юқори малакали юристлар иштирок этиб, ҳокимият органларининг ҳаракатсизлиги, унинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари, ҳамда бу соҳадаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклиф-тавсияларини бердилар.
Дастлабки экспертиза натижаларига кўра, диссертация Илмий кенгашга ҳимоя қўйиш учун тавсия этилди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти