ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти марказий аппарати ҳамда Биринчи минтақавий ҳудуддаги муассасаларда хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида кўрик-танловлар бўлиб ўтди
2025-01-25 10:00:00 / Янгиликлар
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти марказий аппарати ҳамда Биринчи минтақавий ҳудуддаги муассасаларда хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида «Энг яхши китобхон ходима», «Фидойи аёл», кўрик-танловлари ҳамда «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Барча иштирокчилардан кўпроқ китоб мутолааси билан шуғулланган 23-сон Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона ходимаси Наргиза Муҳаммадиева «Энг яхши китобхон ходима» кўрик танловида ғолибликни қўлга киритди.
Департамент Марказий омборхонаси катта инспектори Шахноза Бийтўраева «Фидойи аёл» кўрик-танлови ғолиби бўлди.
Таъкидлаш жоизки, «Заковат» интеллектуал ўйинида ғалаба учун шунчаки топқирликнинг ўзигина эмас, балки жамоанинг ҳамфикрлиги, жавобларнинг тезкорлик ва аниқлик билан берилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Бу талабларни аъло даражада бажарган Департамент жамоаси қизлари ғалаба қозонди.
Мазкур тадбирлар тизимда ўзаро соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда, ходимларнинг маънавий-маърифий билимларини оширишда муҳим омил бўлади.
Қолаверса, тизимдаги аёл-қизларнинг истеъдодларини намоён қилишга имкон яратади.
Танловнинг фаол иштирокчилари ва ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилгани ҳам илғор, ташаббускор ходимларни рағбатлантиради.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати