Ички ишлар вазирлигида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди
2025-01-21 10:50:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари полковник Умида Абдуллаева томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ)нинг «Марказий Осиёда зўравон экстремизмнинг олдини олиш» минтақавий лойиҳаси раҳбари Штефан Бухмаер ва мутахассиси Регина Галимовалар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 2024 йилда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, 2025 йилда ҳамкорликда хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, зўравонлик содир этган ва содир этишга мойил бўлган шахсларни тузатиш дастуридан ўтказиш юзасидан Қирғизистон ва Грузия тажрибалари ўрганиш юзасидан таклифлар берилди.
Жойларда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ва маҳалладаги хотин-қизлар фаолларини ўқитиш юзасидан ҳамда келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича келишиб олинди.
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати