Бухоро вилояти ИИБ томонидан профилактика инспекторлари учун ўқув машғулоти ўтказилди
2025-01-07 09:00:00 / Янгиликлар
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Авазбек Иномов бошчилигида профилактика инспекторлари билан ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулотда Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида» ги Қонуни ҳамда соҳага оид бир нечта норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилди.
Шунингдек, ҳудудлар криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олиш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, жиноятчиликни жиловлашда рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлаш борасида профилактика инспекторлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳам тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.
Бу каби ўқув машғулотлари давом этмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати