Янги Ўзбекистонимга хуш келибсан Янги йил!
2024-12-30 13:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатида янги йил байрами кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Мудофаа вазирлиги эстрада ансамбли ходимлари томонидан шўх-шодон қўшиқлар ўқувчилар кайфиятини кўтариб, янги йил шукуҳини бахш этди.
Қорбобо, қорқиз ва мультфильм қаҳрамонлари байрамга ташриф буюриб, ўқувчиларга совғалар улашди. Мактаб жамоаси томонидан “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да ўқувчилар янада куч-ғайратга тўлиб, янги билимлар билан янги марраларни забт этишлари тилаб қолинди.
ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернати





