Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати раҳбари Сирдарёда ўрганиш ишларини олиб бормоқда
2024-12-26 11:45:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республикамизнинг барча ҳудудларида янги 2025-йил байрами тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш даврида хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда Ички ишлар вазирининг 2024-йил 30-ноябрдаги “Президент арчаси” ва “Янги йил” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мобайнида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи подполковник Отабек Шарипов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, “Янги йил” байрамига тайёргарлик кўрилиши ҳамда байрамни ўтказиш мобайнида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш бўйича жойларга чиққан ҳолда ўрганишлар олиб борилди.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати раҳбари шаҳар-туманлардаги байрам ўтказиладиган майдон, фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Ҳудудни кузатувга олиш, байрамни хавфсиз ташкил этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар бериб ўтди.
Энг асосий мақсад ҳамюртларимиз хотиржамлигини сақлаш эканлиги таъкидланди.
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати