Пробация бошқармаси фаолиятига оид ҳисобот йиғилиши ўтказилди
2024-12-22 19:15:00 / Янгиликлар
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Шароф Уралов ҳузурида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда Пробация бошқармаси масъуллари ҳамда ҳудудий бўлинма бошлиқлари ва ходимлари иштирок этди.
Кун тартиби доирасида Пробация бошқармаси ҳудудий бўлинмалари томонидан 11 ой давомида пробация назорати остида турган шахслар билан боғлиқ қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш, назоратдаги шахсларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда соҳани рақамлаштиришга оид амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлилий муҳокама этилди.
Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари ҳудудлар кесимида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, йиғилиш давомида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.