Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида навбатдаги тезкор йиғилиш бўлиб ўтди
2024-12-21 10:40:00 / Янгиликлар

Йиғилишда 2024 йил учун ички ишлар тизими фаолиятини самарали ташкил этишга оид бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, соҳавий хизматлар ва ҳудудий органлар кесимида номенклатура йиғма жилдларини тайёрлаш, махсус воситаларни тафтиш қилиш, бўш лавозимларга муносиб кадрларни жалб қилиш ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган йўл хариталарини ишлаб чиқиш вазифалари белгиланди. Шунингдек, жиноятларни фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш, профилактик тадбирларни кучайтириш, вояга етмаганлар ва бошқа эҳтиёжманд гуруҳлар билан ишлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, вилоят ички ишлар тизимини рақамлаштириш лойиҳаларини тақдим этиш, янги қурилаётган тезкор бошқарув марказини жиҳозлаш, ҳамда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига ечим топиш масалалари муҳокама қилинди. Байрам кунлари хавфсизлигини таъминлаш, оммавий тадбирлар чоғида тартибни сақлаш ва озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Мазкур вазифаларнинг ижроси юзасидан ҳар бир соҳавий хизмат ва ҳудудий орган олдига аниқ мақсад ва муддатлар белгиланди, барча масалалар бўйича назоратни кучайтириш топширилди.
Кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан соҳавий хизматлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижро ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, ҳар бир топшириқни белгилаб берилган санада бажариб ахборот бериш, бунда раҳбарлар қўл остидаги шахсий таркибнинг кундалик вазифаларини тўғри тақсимлаган ҳолда назорат қилиши, йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган белгилаб берилган вазифаларни бекаму кўст бажариши қатъий талаб қилинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати




