Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходималарнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган семинар-тренинг ташкил этилди
2024-12-15 11:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 10 апрелдаги 185-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар иштирокида жорий йилнинг 13 декабрь куни «Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш, ходимларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда Андижон давлат университети Умумий психология кафедраси ўқитувчилари Хижрон Мўминова ва Азизахон Одилжановалар иштирок этишиб, мавзу юзасидан ходималарга атрофлича тушунчалар беришди.
Шунингдек, ходималарнинг психологик-хусусиятлари текширувдан ўтказилиб, уларнинг етакчилик, бошқарувчанлик ҳамда ташкилотчилик қобилиятлари юзасидан тавсиявий хулосалар тақдим этилди.
Бундан ташқари, семинар иштирокчиларининг бир-бирига ишончи қай даражада эканлигини аниқлаш мақсадида алоҳида тренинглар ташкиллаштирилиб, руҳий ҳолатини ўрганиш давомида якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати