Республика ишчи гуруҳнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
2024-12-14 17:05:00 / Янгиликлар
Қашқадарё вилояти прокуратурасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни илмий ёндашув асосида ўрганиш, уларнинг асл сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ўрганишлар олиб бораётган Республика ишчи гуруҳнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Республика ишчи гуруҳи вакиллари ва вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг масъуллари иштирок этди.
Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари масъуллари ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҳудуддаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни илмий ёндашув асосида ўрганиш, уларнинг асл сабабларини аниқлаш ва содир этилганларини фош этиш, “қизил” ва “сариқ” тоифадаги маҳаллаларни “яшил” тоифага ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳ аъзоларига тегишли кўрсатма ва йўриқномалар берилди.
Бу борадаги ишлар жойларда давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати