«Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш марказида семинар ташкил этилди
2024-12-10 10:55:00 / Янгиликлар

Семинар «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази раҳбари, майор Улуғбек Кулановнинг кириш нутқи билан бошланди. Унда марказнинг барча ходимлари ва ҳудудий сектор мутахассислари иштирок этди.
Шунингдек, марказда замонавий стандартлар асосида жиҳозланган, мавжуд тизимлар мониторингини амалга оширувчи «Хавфсиз шаҳар тизимлари мониторинг маркази»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ходимларга марказда яратилган қулайликлар ва янги тизимларнинг ишлаш жараёни, ахборот хавфсизлигини таъминлаш талаблари ҳамда жойларда ўрнатилган видеокузатув қурилмаларини қўшиш, улардан қандай тартибда фойдаланиш бўйича тушунча ва кўникмалар берилиб, дастурий маҳсулотларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Семинар давомида «Хавфсиз шаҳар» тизими ягона аппарат-дастурий платформаси мониторинги, “RTF” (Road traffic fines) тизими, “AutoID” автомобиль рақамларини аниқлаш тизими, “TrackControl” Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги транспортларининг GPS мониторинг тизими ҳақидаги маърузалар тингланди.









