Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги ижтимоий объектларда иссиқлик тизими созлиги текширилди
2024-12-09 10:50:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал майор Азиз Ташпулатов Яшнобод туманида жойлашган айрим ижтимоий объектларда қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди. Жумладан, ИИББ қошидаги «Меҳр-саховат уйи», «Махсус қабулхона», тумандаги «Меҳрибонлик уйи», 4-сонли шаҳар клиник шифохонасидаги иссиқлик тизими созлиги текширилди.
Ўрганиш жараёнида бош бошқарма бошлиғи ушбу масканлардаги фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларга яратилган шароитлар ҳамда муаммолари юзасидан фикр ва мулоҳазаларини эшитди.
Навбатдаги манзил 7-сонли иссиқлик маркази бўлиб, у ердаги иш жараёнлари ўрганилди, ходимларга яратилган шароит кўздан кечирилди. Бу каби ўрганишлар бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати





