ИИВ Пробация хизмати бошлиғи полковник Шароф Ураловнинг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда
2024-12-07 10:45:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда Бухоро вилоятида назорат остидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш, уларни тадбиркорликка йўналтириш борасида кенг кўламли чора тадбирлар олиб борилмоқда.
Пробация хизмати бошлиғи ўрганишлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 299-сонли Қарорга асосан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида субсидия пуллари олиб берилган фуқаролар хонадонларида бўлди.
Суҳбат жараёнида уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, тадбиркорликларини кенгайтиришлари юзасидан маслаҳатлар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати







