Асосий фан олимпиадасининг Тошкент шаҳар босқичида ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари юқори ўринларни эгаллаганлиги учун тақдирланди
2024-12-07 10:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Республиканинг барча ҳудудларида умумий ўрта таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотларининг 9-11-синф ҳамда касб-ҳунар мактабларининг 1-2-босқич ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг II (туман, шаҳар) ва III (вилоят, шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.
ИИВнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 21 нафар ўқувчилари 9 та фан бўйича олимпиаданинг II туман босқичида иштирок этиб, 6 та фан бўйича (физика, математика, география, биология ва давлат ва ҳуқуқ асослари) фанларидан 12 нафар ўқувчилар фахрли 1-2-3-ўринларни эгаллаб, III шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Бундан ташқари, ихтисослик (инглиз тили ва тарих) фанлари бўйича 5 нафар ўқувчилар тўғридан-тўғри III шаҳар босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Жорий йилнинг 21 — 25 октябрь кунлари Мактаб-интернатнинг 21 нафар ўқувчилари 9 та (она тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, математика, информатика, физика, кимё, биология, давлат ҳуқуқ ва асослари ва география) фан бўйича асосий олимпиаданинг II туман босқичида иштирок этиб, шундан 12 нафари ғолиб бўлишди.
Олимпиаданинг III шаҳар босқичида ғолиб бўлган ўқувчилар жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси раҳбарияти томонидан Базавий ҳисоблаш миқдорини (БҲМ) 1-ўрин учун 6 баробари миқдорида 2.250.000 (икки миллион икки юзи эллик), 2-ўрин учун 4 баробари миқдорида 1.500.000 (бир миллион беш юз), 3-ўрин учун 3 баробари миқдорида 1.1250.000 (бир миллион бир юзи йигирма беш) минг сўм ва Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернати

