Наманган вилояти ИИБда долзарб масалалар юзасидан навбатдаги тезкор йиғилиш бўлиб ўтди
2024-11-29 10:25:00 / Янгиликлар

Бугун полковник Шухрат Алиев ҳузурида видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда ўринбосарлар, бошқарма ва шаҳар-туманларнинг барча соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этиб, ижтимоий профилактика йўналишидаги амалга оширилган ишлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ҳамда 3-сектор фаолияти атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда, дастлаб, масъул раҳбарларнинг охирги бир кун давомида амалга оширилган ишлар, тунги хизмат фаолияти ва 3-секторнинг иш натижалари юзасидан ахбороти тингланди ҳамда йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилинди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи томонидан ижтимоий профилактика йўналиши бўйича аҳоли муаммоларини доимий ўрганиб бориш, ички ишлар органларига бириктирилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектлари ва автомобиль йўлларини куз-қиш мавсумига тайёргарлигини назорат қилиб бориш юзасидан масъул раҳбар ҳамда ходимларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



