Наманган вилояти ИИБда «Хавфсиз ҳудуд — долзарб 50 кун» махсус профилактик тадбирининг натижалари муҳокама қилинди
2024-11-28 10:10:00 / Янгиликлар

Бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда ўринбосарлар, бошқарма ва шаҳар-туманларининг барча соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этиб, махсус профилактик тадбирнинг кунлик иш натижалари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда масъул ходимларнинг бу борадаги ҳисоботи тингланди.
Йиғилишда вилоят ҳудудидаги умумий жиноятчилик аҳволи, кунлик келиб тушаётган мурожаатларнинг қонуний ҳал этилиши, меҳнат миграциясида бўлган, шу билан бирга, Ватанга қайтган фуқаролар билан манзилли ишлар ташкил этиш ва жамоатчилик назорати масканларининг фаолияти танқидий таҳлил қилинди ҳамда масъул ходимларга тадбир давомида ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



