Қирғизистон Республикаси ИИВ делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ Патрул-пост хизмати Отлиқ отряди ҳамда Чилонзор тумани “Хуросон“ маҳалла фуқаролари йиғинининг “маҳалла еттилиги” фаолияти билан танишди
2024-11-28 09:40:00 / Янгиликлар

Қирғизистонлик меҳмонлар дастлаб Тошкент шаҳар ИИББ Патрул-пост хизмати Отлиқ отрядига ташриф буюриб, отряд фаолияти билан танишди.
Меҳмонлар отряд ходимларининг фаолияти ҳамда хизмат отларининг сақланиши, парваришланиши ва дори-дармон воситаларининг ажратилиш ҳолати, хизмат отларининг оммавий тадбирларда, кўча ва жамоат жойларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш доирасида тайёрланиш даражаси шунингдек, яратилган шарт-шароитлар билан атрофлича танишиб, отряднинг бугунги қиёфаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришди.
Шундан сўнг, қирғизистонлик делегация Чилонзор тумани “Хуросон“ маҳалла фуқаролари йиғинининг “маҳалла еттилиги” фаолияти билан танишди. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, маҳалла оқсоқоллари билан суҳбатлашиб, яратилган қулайликлар ва ўзгаришларга гувоҳ бўлишди. Шунингдек, “Маҳалла еттилиги”нинг фаолияти ва улар томонидан амалга оширилаётган ишлар, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар хусусида аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилди.
Қирғизистон Республикаси делегациясининг юртимизга ташрифи давом этмоқда.
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати






