Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган кун Тошкент вилоятида кенг нишонланди
2024-11-19 10:45:00 / Янгиликлар

Шу муносабат билан бугун Нурафшон шаҳрида ўрнатилган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи остида вилоят фаоллари, сенаторлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳудуд аҳолиси ва ёшлар жам бўлишди. Барча халқимизнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсолига самимий ҳурмат бажо келтирди. Фахрий қоровул саф тортди.
Ички ишлар органлари, Мудофаа бўлими ва Миллий гвардияга қарашли ҳарбий техникалар, отлиқ бўлинмалар, автоуловларда ҳарбий хизматчилар иштирокидаги тантанали парад бўлиб ўтди.
«Миллат байроғи» шиори остида бошланган тадбирда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тадбирни очиб, барчани бугунги шодиёна билан табриклади.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати





