Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ходимлар ва тингловчилари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахтлар, буталар экиш ишларини амал оширдилар
2024-11-14 10:05:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбари томонидан она табиатни асраш йўналишидаги фаол ташаббуси ортидан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда. Лойиҳа асосида ҳар йили ҳудудларга миллионлаб туп дарахт ва бута кўчатлари экилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги бирқатор тадбирлар давом этмоқда.
Жумладан, ходимлар ва тингловчилар ўқув машғулотларидан сўнг тадбир анъаналарини давом эттириб, Институт ҳудудлари ва атрофлари тартибга келтириш ҳамда 170 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар, буталар экиш ишларини амал оширдилар.
Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, институт ҳудудида ва атрофини кўркам кўринишга келтиришдан иборат.
ИИВ Малака ошириш институти









