Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида «Долзарб 50 кун» махсус профилактик тадбири давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди
2024-11-12 09:00:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ИИБ бошлиғи мажлислар залида ўтказилган йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти иштирок этиб, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг ҳисоботлари тингланди ва «Долзарб 50 кун» махсус профилактик тадбири давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мурожаатлар юзасидан белгиланган муддатда қонуний қарор қабул қилиш, тергов сифатини яхшилаш, жиноятларни фош этиш ва қидирувдаги шахсларни аниқлаш юзасидан ходимлар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.
Шунингдек, вилоят ҳудудида хавфсизликни таъминлаш мақсадида кузатув камералари сонини кўпайтириш ва уларни интеграция қилиш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, ушбу йўналиш бўйича масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати