Кўрик-танлов. Маҳорат ва малака синови
2024-11-07 18:00:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳрида «Намунали патруль-пост хизмати ходими» ва «Намунали патруль-пост хизмати қисм командири» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг биринчи куни бўлиб ўтган жанговар тайёргарлик синовларида иштирокчилар табель қуролидан ўқ отиб, мерганлик маҳоратини намойиш қилдилар.
Сўнгра Қарши олимпия ва паралимпия мактабида спортнинг қўл жанги, «Геолог» ўйингоҳида 50 метрга сузиш бўйича белла-шувлар ташкил этилди. Иккинчи куни эса спорт тўсинида тортилиш, 100 ва 3000 метр масофаларга югуриш баҳслари ўтказилди.
Худди шунингдек, қатнашчиларнинг саф тайёргарлиги бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Қашқадарё вилояти ИИБ жамоаси кўрик-танловнинг мутлақ ғолиблигини қўлга киритди.
Кейинги ўринлар Жиззах вилояти ИИБ ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ жамоаларига насиб этди.
Танловнинг барча шартларини аъло даражада бажарган Сурхондарё вилояти ИИБ вакили, подполковник Отабек Норқобилов «Намунали патруль-пост хизмати қисм командири», Тошкент вилояти ИИББ жамоаси аъзоси, сафдор Фазлиддин Аҳмедов «Намунали патруль-пост хизмати ходими» деб топилди.
Ғолиб ҳамда совриндорлар ку-бок, диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
©️ “Postda” газетаси, Содиқ Раҳимов, Қашқадарё вилояти.
