Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг 9 ой якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
2024-11-03 11:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Аюбхон Раҳматуллаев раислигида бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида вилоят ҳудудида ўтган 9 ой мобайнида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталигини сақлаш борасида олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар натижалари танқидий муҳокама қилинди.
Таҳлиллар асосида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама натижаларига кўра хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйган бир қатор раҳбарлар қаттиқ огоҳлантирилди.
Йиғилиш сўнггида фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати






