Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Рахмат Маматов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
2024-11-01 07:45:00 / Янгиликлар
Халқ дарди, муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг жамиятга ишончини ортишига, ҳаёт даражаси, яшаш тарзи яхшиланишига хизмат қилади.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматовнинг навбатдаги фуқаролар қабулида ҳам одамларни қийнаётган масалаларга ечим изланди.
Фуқароларнинг ишга жойлашиш, моддий ёрдам, саломатлигини тиклаш, ижтимоий муаммолар, тергов фаолиятидан норозилик каби мурожаатлари эшитилди.
Аксариятига юзма-юз мулоқот давомида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ижроси муддат талаб қиладиган масалалар ўрганилиб, қонунан ҳал этилиши таъкидланди.
Бу борада мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Раҳбарларнинг аҳоли билан мулоқотлари уларни қийнаб келаётган муаммоларини самарали ҳал этиши билан аҳамиятли бўлмоқда.
Бошқарма бошлиғининг фуқаролар қабуллари ҳар ҳафта мунтазам ўтказилиши белгиланган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати