ИИВ Наманган Академик лицейида очиқ эшиклар куни ўтказилди
2024-10-30 05:30:00 / Янгиликлар

Ёшларнинг ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг касб танлашида ёрдам бериш ва таълим муассасаси билан яқиндан таништириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Наманган Академик лицейида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Унда ўқувчилар лицейнинг ўқув ва амалий машғулотлари ҳақида батафсил маълумот олиш, дарслар қандай ўтилишини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлдилар.
Тадбир давомида ЖТСБ ходимлари томонидан ёшларга ички ишлар органларида хизматда фойдаланилаётган жанговар техникалар, ҳарбий қуроллар ва махсус воситалар кўргазмаси ташкил этилди.
Шунингдек, Кинология хизмати ходимлари ўзларига бириктирилган хизмат итлари иштирокида содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш ва уларни иссиқ изидан фош этиш бўйича амалий машғулот ўтказишди.
Лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган жанговар чиқишлар барчага юқори кайфият улашиш баробарида, ватанга муҳаббат туйғуларини янада жонлантирди.
Ёшлар тадбир якунида ўзларига қизиқарли бўлган саволлар билан мурожаат қилиб, академик лицейда таълим олиш тартиби, талаблар ва имкониятлар ҳақида қўшимча маълумот олишди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









