И.М.Губкин номидаги РДУТ филиалида “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш муҳим вазифа” мавзуси бўйича профилактик тадбир бўлиб ўтди
2024-10-28 15:00:00 / Янгиликлар

Ушбу тадбирни филиалнинг биринчи проректори, Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Гуласал Мадрахимова кириш сўзи билан очиб берди.
Шундан сўнг, мазкур тадбирда иштирок этаётган ИИВ Академияси магистратурасининг тингловчиси подполковник Турсунов Қахрамон Ёшлар орасида кенг тарқалган ҳуқуқбузарликларнинг турли кўринишлари ҳақида тўхталиб, барчани огоҳликка чорлади ва талаба ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик хусусидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш кераклигини айтиб ўтди.
Ушбу давра суҳбати 300га яқин талаба ёшларни қамраб олди.


