Вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Хоразм вилояти Хива туманидаги ўрганишлари тафсилоти
2024-10-17 15:20:00 / Янгиликлар

Вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимовнинг навбатдаги ўрганишлари Хива туманида бўлиб, мазкур туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни содир этилишининг барвақт олдини олиш, профилактика инспектори ва маҳалла еттилигининг амалга оширилган ишлари кўздан кечирилиб, аҳоли яшаш хонадонлари ва уларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари, кўмир тарқатиш пунктлари, электр тармоғи станциялари ва йўл қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Хусусан, мазкур туманнинг Истиқлол маҳалласи еттилигининг хизмат фаолияти кўздан кечирилиб, маҳалла профилактика инспекторларининг хизмат хоналари, иш жараёнлари ўрганилиб, аҳоли билан доимий алоқада бўлиш ҳамда ижтимоий-криминоген вазиятга салбий таъсир этувчи омиллар чуқур таҳлиллар асосида ўрганилиб, уларни бартараф этиш, ҳудудни камералар билан тўлиқ қамровга олиш юзасидан бир қатор кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туманнинг 9, 25 ва 29-сонли мактабларнинг куз қиш мавсумига тайёргарлиги, мактаблардаги сайлов участкалари ва ишчи гуруҳ фаолияти атрофлича ўрганилди.
Вазир ўринбосарининг Хоразм вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати







