Суд экспертизасининг долзарб масалалари ва замонавий имкониятлари мавзусида ўқув-семинар машғулоти ташкил этилди
2024-10-16 10:55:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан «Суд экспертизасининг долзарб масалалари ва замонавий имкониятлари» мавзусидаги ўқув-семинар машғулоти ташкил этилди.
Машғулотда Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари барча шахсий таркиби, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокуратура, ДХХ, Божхона бошқармалари терговчи ва суриштирувчилари қатнашдилар.
Ўқув-семинар машғулоти Суд экспертизасининг долзарб масалалари ва замонавий имкониятлари, соҳадаги ислоҳотлар, муаммо ва ечимлар, шунингдек криминалистик ҳисоблардан фойдаланиш ва ташқи иқтисодий фаолият товарлари номенклатурасини аниқлашнинг ўзига хос имкониятлари мавзуларида бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулайманова номидаги Республика суд экспертиза маркази директори Акрам Халилов ва соҳанинг бошқа бир қанча етук мутахассислари ўзларининг маърузалари билан иштирок этишди.
Тадбирда терговчи ва суриштирувчилар малакали мутахассислардан керакли билимларни эгаллашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти