Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ғиждувон тумани «Барака» МФЙ аҳолисининг муаммоларини жойига чиқиб ўрганди
2024-10-16 10:50:00 / Янгиликлар

Бошқарма бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Қизилқумнинг ястаниб ётган чўл массивида жойлашган вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон туманининг «Барака» маҳалласи «Олтинсой» аҳоли пунктида ўтказилди.
Вилоят 3-сектор штаби аъзолари, туман сектор раҳбарлари, тааллуқли идоралар масъуллари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда 30 дан ортиқ фуқароларнинг 20 га яқин турли масалалардаги мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Бунда, ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси таъминотини, уяли алоқа операторларининг алоқа тизимини яхшилаш, йўлни шағаллаштириш, даволаниш, мактаб кутубхонасининг фондини бойитиш, таълим кредити, боласини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, ҳудудда тадбиркорликни йўлга қўйиш, ер участкаларининг кадастр ҳужжатларини тайёрлашда амалий ёрдам бериш, қаровсиз қолган мевали боғларни ободонлаштириб ундан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш масалалари кўтарилди.
Қабулдан сўнг бошқарма бошлиғи маҳалла бўйлаб «хонадонбай» тизим асосида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг мавжуд муаммоларини жойига бориб ўрганди.
Шунингдек, ҳудуддаги умумтаълим мактаби ҳамда Мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитларни, муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражасини кўздан кечириб, аниқланган камчиликлар юзасидан тавсия ва топшириқларини берди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати




