Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимовнинг Хоразм вилояти Гурлан туманидаги ўрганишлари тафсилоти
2024-10-15 13:00:00 / Янгиликлар
![Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимовнинг Хоразм вилояти Гурлан туманидаги ўрганишлари тафсилоти](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F6d8b6737-bf2f-93ff-f547-887d11aa540d_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Навбатдаги ўрганишлар жараёнида, вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов томонидан мазкур туманнинг иссиқлик манбаи ва газ тармоқлари, шунингдек, электр станцияларининг ишлаш режими таҳлиллари асосида, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига электр, табиий газ ва ичимлик суви, кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ҳолатининг куз-қиш мавсумига шайлиги, энерготежамкорликни таъминлаш ишлари бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Шунингдек, ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида, профилактика инспектори ва маҳалла еттилигининг амалга оширилаётган ишлари ва туман ишчи гуруҳи кўздан кечирилди.
Туман тиббиёт бирлашмасида фуқаролар учун яратилган шароитлари, иситиш тизимлари билан танишиб, куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари кўздан кечирилиб, масъул ходимларга бу борада амалга оширилиши лозим бўлган кўрсатмалар берилди.
Вазир ўринбосарининг Хоразм вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати