ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди
2024-10-07 17:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент шаҳрининг Сергели туманларида тезкор тадбир ўтказилди.
1996 йилда туғилган шахс Зангиота туманида тўхтатилиб текширилганда, ёнида 100 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Тадбир давом эттирилиб, унинг вақтинча яшаш манзили кўздан кечирилганда, ошхонасида 3 805 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида чакана нархи 314 млн 560 минг сўмга тенг бўлган жами 3 905 дона уч турдаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди.
ИИВ ТҚД ва Андижон вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан Пахтаобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 2002 йилда ва 1988 йилда туғилган, икки нафар шахс “Ласетти” русумли автомашинада келиб, “махсус харидор”га 3 600 дона икки турдаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 130 млн 800 минг сўмга сотаётган вақтида ушланди.
Тадбир давомида автомашина юкхонасида 500 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 625 млн сўмга тенг бўлган жами 4 100 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олиниб, ҳозирда тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти